21:43 / 20.07.2015
4742

Ислом Каримов номига Рамазон ҳайити муносабати билан табриклар келишда давом этмоқда

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.

Жумладан:

Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ички ишлар вазири Муҳаммад бин Нойиф бин Абдулазиз Ол Сауд;

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон;

Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний;

Қатар Давлати Амирлиги Валиаҳди Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний;

Қатар Давлати Бош вазири, ички ишлар вазири Шайх Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа Ол Соний;

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика;

Фаластин Давлати Президенти, Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос;

Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати Ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла;

Сингапур Республикаси Бош вазири Ли Сянь Лун;

Саудиялик ватандошлар Сафохон Жалолхон Тўра Марғилоний ва бошқалар;

Тошкент ва Ўзбекистон митрополити, Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари Викентий ўз табрикларини йўлладилар.

Қутловлар келиши давом этмоқда, деб хабар берди УзА.

Top