07:02 / 20.07.2015
3419

Ливия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти террорчилар кемасини чўктириб юборди

Ливия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Ливиянинг йириклиги бўйича иккинчи шаҳри ҳисобланган Бенгази яқинида террорчиларга тегишли кемани ўққа тутиб, уни чўктириб юборди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Кемада шарқий вилоятларда террорчиликни қўллаб-қувватлаш учун жўнатилган жангарилар, қурол ва ўқ-дорилар бўлгани учун у чўктириб юборилди”, деб айтди Ливия Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот котиби Носир ал-Хассий.

Al Arabiya телеканали маълумотларига кўра, кема Бенгази портига кирмоқчи бўлгандан кейин ўққа тутилган.

Top