12:52 / 20.07.2015
2213

Луи ван Гал "МЮ"га янги ҳужумчи олиниши эҳтимоли озлигини айтди

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал ёзги трансферлар ҳақида фикр билдириб, жамоанинг ҳужум чизиғига янги футболчи олинмагани ҳақидаги саволларга изоҳ берди.

"Бизда Руни бор. Бундан ташқари Чичарито қайтади. Уилсон ҳам ҳужум чизиғида ўйнаши мумкин.
Янги ҳужумчи олиниши ҳақида эса аниқ айта олмайман. Балки трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар сюрприз бўлар.
Робин ван Перси ва Фалькао жамоани тарк этгач, Чичаритода ўзини кўрсатиш учун яхши имконият ҳосил бўлган", дейди голландиялик мутахассис.

Top