15:21 / 20.07.2015
3772

ОАВ: АҚШ вертолётларининг йўллаган зарбалари туфайли 14 нафар афғонистонлик аскар ҳалок бўлди

Афғонистон армиясининг 14 нафар аскари АҚШнинг ҳаво ҳужумига йўлиқиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда France Press хабар бермоқда.

Хабарда маълум қилинишича, америкаликлар Кобул жанубидаги Логар вилоятида "Толибон" жангариларини кузатиш учун ташкил этилган қароргоҳга зарба йўллаган.

"АҚШга тегишли иккита вертолёт Афғонистон армиясининг блокпостига ҳужум қилди. Натижада 14 нафар афғон аскари ҳалок бўлди", деб маълум қилди Логар вилояти раҳбари Бараки Барак Муҳаммад Амин.

Top