Спорт | 11:46 / 20.07.2015
1876
1 дақиқада ўқилади

Раҳим Стерлинг: «Манчестер Сити» Англия ва Европада ҳукмронлик қилишга интилмоқда

"Манчестер Сити"нинг янги аъзоси Раҳим Стерлинг нима сабабдан "шаҳарликлар" сафига ўтганига изоҳ берди.

"Манчестер Сити"ни танлаганимнинг сабаби, бу жамоа жуда тез ривожланмоқда. Клуб Англия ва Европада ҳукмронлик қилишга интилмоқда. Ҳар мавсумда ЕЧЛда ўйнаш ҳам ёқимли. Бу мусобақа менга ўзимни юқори даражада кўрсатиш имконини беради.

"Сити" таркибидаги Агуэро, Сильва ва Туре каби футболчилар билан бирга тўп суриш орқали тажрибамни оширишга умид қиляпман", - дейди Стерлинг.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш