16:32 / 20.07.2015
1896

Тожикистонлик журналистларга давлат ахборот агентликларига таяниб ёзиш топширилди

Тожикистон ҳукумати мамлакат ишлаётган ОАВга “Ховар” миллий ахборот агентлиги берган маълумотларга таяниб ёзиш ҳақида кўрсатма беради. Ўз навбатида, “Ховар” барча расмий матбуот хабарномаларини ва давлат органлари баёнотларини олади.
“Ведомости” газетасининг ёзишича, бу ҳукумат йиғилишининг расмий баёнотида қайд қилинди.
“Барча давлат идоралари ўз хабарлари ва матбуот хабарномаларини “Ховар” давлат ахборот агентлигига беради, бошқа ОАВ эса расмий маълумотни фақат шу нашрга иқтибос келтирган ҳолда қўллаши мумкин бўлади”, – дейилади хабарномада.
Аниқлаштирилишича, ушбу тартиб давлат йиғилишлари, президентнинг ишчи сафарлари, Тожикистон делегацияси ва расмий шахслари иштирокидаги халқаро тадбирлар ҳақидаги ахборотга тааллуқли.

Top