17:43 / 20.07.2015
17355

Хакерлар бевафо турмуш ўртоқлари учун танишув сайти фойдаланувчиларининг маълумотларига эга бўлди

Турмуш қурган шахслар учун танишув хизматларини кўрсатишга мўлжалланган AshleyMadison.com сайти фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотлар хакерлар томонидан ўғирланиб, интернетга жойлаштирилди. Forbes журналининг ёзишича, хакерлар 37 млн киши ҳақидаги маълумотларни ўғирлаган.
Ўзини Impact Team деб атаган хакерлар гуруҳи ушбу маълумотларни сайтнинг эгаси – Торонтода жойлашган Avid Life Media компаниясини фош қилиш учун ўғирлаганликларини маълум қилишди. Ушбу компания вакиллари фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни 19 доллар эвазига ўчиришга ваъда беришган, аммо, хакерларнинг таъкидлашича, бу маълумотлар тармоқда қолаверган.

Top