Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:20 / 20.07.2015
2883
1 дақиқада ўқилади
Хитойда 20 минг қути қалбаки дори билан 20 киши қўлга олинди
Хитой полицияси узоқ тайёргарликдан сўнг қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарувчиларини тутиш бўйича тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
20 киши қўлга олинди, 20 минг қути қалбаки дори воситалари, бир неча тонна хом ашё топилди.
Чжэцзян округи полициясининг хабар беришича, дорилар интернет дўконлари ва мессенжерлар орқали сотилган. Шу пайтга сотилган воситаларнинг умумий қиймати 16 млн долларни ташкил қилади.