15:23 / 21.07.2015
2128

2015 йилда 4 217 нафар нафақахўр ва фахрийлар санаторийларда бепул даволанди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 4 217 нафар меҳнат фаолиятини олиб борувчи нафақахўр ва меҳнат фахрийси тизимдаги санаторийларда бепул ва имтиёзли асосда соғломлаштирилди. Ушбу мақсадларга жами 3.387 млрд сўм ажратилди.
Санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи 623 нафар ёши улуғ кекса, шунингдек, бу масканларда узоқ йиллар хизмат қилиб, нафақага чиққан собиқ ходимларни соғломлаштиришни амбулатор шароитда ўтказиш юзасидан 13.800 млн сўмлик ишлар бажарилди.
Жамоа шартномалари орқали 34 060 нафар нафақага чиқиш арафасидаги ходимга касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағларидан 11.82 млрд сўм миқдоридаги қимматбаҳо совғалар берилиб, моддий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 1 243 нафар нуронийнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз шаҳарларига саёҳати ташкил этилиши учун 175.520 млн сўм йўналтирилди. Ишонч телефонлари орқали 115 нафар кексага ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Top