Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:43 / 21.07.2015
2119
1 дақиқада ўқилади
2015 йили Бухорога 150 минг сайёҳ келади
Жорий йилда Бухоро шаҳрига 150 минг сайёҳ келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Народное слово” газетаси хабар бермоқда.
Ўтган йили Бухорога 126 минг турист ташриф буюрган эди. 2015 йили бу кўрсаткич ўсиши кутилмоқда.
Хорижий меҳмонларга кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш мақсадида шаҳарда янги меҳмонхоналар қурилмоқда, эскилари қайта таъмирланмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида 440 ўринли Bukhara Palace меҳмонхонаси қурилди. Агар 20 йил олдин шаҳарда 4та меҳмонхона бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 86тага етди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш