07:37 / 21.07.2015
3530

АҚШда илк марта дрон орқали ҳукумат жўнатмаси ташилди

АҚШнинг Виржиния штатидаги клиникалардан бирига учувчисиз қурилма орқали илк марта ҳукумат томонидан жўнатилган дори-дармонлар олиб борилди. Бу ҳақда WSJ нашри хабар берди.

Ушбу дрон 10 фунт миқдоридаги юкни 6 марта учиш орқали ташиши керак бўлган, лекин 2 марта муваффақиятли парвоздан кейин қолган юк бир марта учиш орқали ташилган. Бу тажрибада Миллий аэрокосмик агентликка тегишли Cirrus SR-22 дронидан фойдаланилган.

Маълумот учун, замонавий дронлар 5,5 фунт миқдоридаги юкни олган ҳолда ўзидаги қувват билан тўхтовсиз равишда 20 милгача масофани учиб ўтиши мумкин бўлади. Cirrus SR-22 учувчисиз қурилмаси фақат парвозга чиқишида ва қўниши вақтида бошқаришга зарурат сезади.

 

Top