19:37 / 21.07.2015
3306

ФИФА Блаттернинг матбуот-анжуманини бузган комик актёр устидан полицияга даъво аризаси берди

ФИФА Цюрих полициясига Йозеф Блаттернинг матбуот-анжуманини бузган британиялик комик актёр Саймон Бродкин (Ли Нельсон тахаллуси билан ҳам таниқли) устидан даъво аризаси топширди, деб хабар бермоқда DPA.

ФИФА ноқонуний тарзда ҳудудга кириш бўйича Бродкинга қарши жиноий иш қўзғатилишини талаб қилмоқда.

Аввалроқ Швейцария полицияси Блаттер ўтказган матбуот-анжуманнинг бошланишида Блаттер ўтирган стол ёнига келиб, унинг устидан қалбаки доллар пулларини сочган бу комик актёрни ҳибсга олган эди.

Top