16:00 / 21.07.2015
7897

Ўзбекистон матбуоти: эрта турмушга чиқиш – халқаро миқёсдаги муаммо

Қизларни эрта турмушга бериш, бунинг натижасида оилаларнинг бузилиши ёки носоғлом фарзандларнинг туғилиши жаҳон миқёсидаги муаммодир. Бу ҳақда “Жамият” газетасида чиққан мақолада айтилмоқда.
“... интернет манбаларидан дунёда бу масалага қараш қандай эканлиги билан танишиб чиқдим. БМТнинг болалар жамғармаси (UNICEF) миллионлаб болаларнин кўз ёшларига сабаб бўлаётган бундай эрта турмушларга чек қўйишни талаб қилмоқда. Демак, бу халқаро миқёсдаги муаммо”, – деб ёзади муаллиф.
“Менимча, – сўзида давом этади у, – эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари қанчалик мудҳиш эканини, аввало, йигирмага ҳам кирмаган қизига совчи келаётган ота-она, айниқса, ҳали коллеж, лицейда ўқийдиган қизга совчи бўлиб бораётганлар чуқурроқ англаб етиши керак. “Қизим ёш деб ўтирсам, шундай жойдан қуруқ қоламан”, деган қараш асосида оила қуриш, масалани шошма-шошарлик билан ҳал қилиш эртага нафақат шу хонадон учун, балки бутун жамият учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин”.

Top