11:29 / 21.07.2015
2863

Қибрайда пиёниста ота ўгай ўғлини пичоқлаб қўйди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи киши маст ҳолда ўгай ўғлини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бир куни Алексей уйга маст ҳолда келди, аммо, орадан бироз вақт ўтиб, кўнгли яна ичкилик тусаб қолди. У ўгай ўғли Дамирдан ичкилик олиб келишни талаб қилди. Аммо ўғли отасига норозилик билдирди. Ичкилик натижасида ақлини йўқотган ота Дамирга пичоқ санчди.
Жабрланувчи шифохонага ётқизилди, Алексей эса қамоққа олинди.

Top