07:53 / 21.07.2015
10779

Хитойлик йигитда кўп миқдорда қовурилган товуқ истеъмол қилиш оқибатида гормонал ўзгаришлар юз берди

Мунтазам равишда фаст-фуд маҳсулотларини истеъмол қилиш саломатликка жиддий путур етказиши мумкин. Бу зарарли егулик билан суиистеъмол қилишнинг навбатдаги ҳолати антиқа кўриниш олди: 26 ёшли хитойлик эркак гормонларда боқилган қовурилган товуқни шунчалик кўп миқдорда тановвул қилганки, унинг кўкраги аёлларникига ўхшаб ўса бошлаган.

Хитойлик “фаст-фуд ихлосманди” унинг кўкраги сезиларли бўлиб қолгандан кейин шифокорларга мурожаат қилишга қарор қилди. Аниқланишича, бунга хитойликнинг қовурилган товуққа ҳаддан зиёд ружу қўйиши сабаб бўлган.

Бу бузилиш гинекомастия деб аталиб, унда тестостерон ва эстроген гормонлари ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши оқибатида эркак танасида аёлларникига хос бўлган ўзгаришлар содир бўла бошлайди.

Metro нашрининг ёзишича, бу ерда гап фақатгина товуқда бўлмаган. Кўринишидан, йигитда аввалдан гормонлар билан муаммолар мавжуд бўлган, фаст-фуд эса унинг кучайишига сабаб бўлган.

Шифокорлар бу йигитга бу носоғлом егуликни ҳар куни ейишни зудлик билан тўхтатишни ва ўз рационига озгина бўлса ҳам сабзавотлар қўшишни маслаҳат беришди.

Top