Спорт | 18:37 / 22.07.2015
1813
1 дақиқада ўқилади

Истомин Бастад турнирининг иккинчи даврасига чиқди

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швециянинг Бастад шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккаликдаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Истомин мукофот жамғармаси 439.405 еврони ташкил этувчи мусобақанинг илк даврасида аргентиналик Диего Шварцманга қарши кортга чиқди. Бир соату 14 дақиқа давом этган учрашувда Ўзбекистон вакили 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 73, Шварцман 66-ўринни эгаллаб турибди. Кеча теннисчимиз ушбу мусобақанинг жуфтликлар баҳсида франциялик Стефан Робер билан бирга яна бир француз теннисчиси Кенни Де Шеппер ҳамда бразилиялик Рожериу Силва жуфтлигига 7:5, 6:7, тай-брекда 4:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш