Жаҳон | 15:52 / 22.07.2015
3004
1 дақиқада ўқилади

Кейинги 1 йил ичида россияликларнинг таътил учун хорижга чиқиши бўйича кўрсаткичлар 2 баравар камайди

Россияликларнинг хорижга чиқиш учун оладиган паспортларини расмийлаштириш бўйича яримйилликда қайд этилган кўрсаткич ўтган йилга таққослаганда икки баравар қисқарди. Бу ҳақда ТАСС федерал муҳожирлик хизмати раҳбари Константин Ромодановский маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Константин Ромодановскийнинг сўзларига кўра, бунга ҳозирда россияликларнинг қўлида «5 йиллик» ва «10 йиллик» хориж паспортининг борлиги ва шунингдек, россияликларнинг хорижга дам олишга кам чиқишаётгани сабаб бўлмоқда.

«Фуқаролар хорижда дам олишдан кўра Россияда қолишни афзал билишмоқда», - дейди ФМХ раҳбари.