22:21 / 22.07.2015
2485

"Марибор"ни мағлуб этган Қозоғистоннинг "Астана" клуби Чемпионлар лигаси саралаш босқичида курашни давом эттиради

Чемпионлар лигаси саралаш босқичининг 2-раундида Қозоғистоннинг “Астана” жамоаси Словениянинг “Марибор” клубини қабул қилди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашувда “Марибор” футболчилари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Жавоб учрашувида “Астана” клуби вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда Чемпионлар лигаси саралаш босқичининг 3-раундига йўл олди.

Чемпионлар лигаси саралаш босқичи, 2-раунд

“Астана”-“Марибор” 3:1 (0:1)

Голлар: Бауыржан Джолчиев, Рохер Каньяс, Патрик Твумаси – Александер Райчевич

3-раунда “Астана” Финляндиянинг “ХИК” жамоасига қарши майдонга тушади. 

Top