Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:02 / 22.07.2015
1779
1 дақиқада ўқилади
НАТОнинг Европадаги бош қўмондони АҚШ ва Украинанинг Львовдаги ҳарбий машғулотларига ташриф буюради
НАТОнинг Европадаги бош қўмондони генерал Филипп Бридлав Украинанинг Львов вилоятидаги АҚШ ва Украинанинг ҳарбий машғулотларига ташриф буюради, деб айтилмоқда Украина Вазирлар Маҳкамаси сайтида.
Бу ҳақда Бридлавнинг Украина бош вазири Арсений Яценюк билан учрашувидан кейин маълум қилинди.
“Биз сизнинг Украина қуролли кучлари ва миллий гвардиясини янада қувватлироқ, кучлироқ бўлиши ва энг юқори ҳарбий стандартларга жавоб бериши учун қилаётган барча сайъ-ҳаракатларингизни жуда қадрлаймиз”, деб айтди Яценюк музокаралар давомида.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш