12:27 / 22.07.2015
39525

Ўзбекистонда цемент нархи тушмоқда

Июль ойининг биринчи ярмида ПЦ400 Д-20 русумли цементнинг биржадаги ўртача нархи 1 тоннасига 258.2 минг сўмни ташкил қилди. Бу 2015 йилнинг март ойида қайд қилинган энг юқори баҳоларидан 16 фоизга камроқдир.
Ўзбекистон товар ва хом ашё биржаси маълумотларига қараганда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан маҳсулот котировкаси ўртача 31 фоизга тушган. 2014 йилнинг 6.5 ойи давомида барча цемент турларининг ўртача нархи 414 сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 274 сўмдан ошмади.

Top