Жамият | 17:19 / 22.07.2015
11598
1 дақиқада ўқилади

Петербургдаги бинолардан бирининг тўртинчи қавати балконига Maserati автомобили жойлаштирилгани аниқланди

Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи кишилардан бири ўзининг Maserati русумли автомобилини уйининг балконига олиб чиқиб қўйгани маълум бўлди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири Иван Макаров ўз саҳифасида хабар қилган.

У Крестовск оролидаги кўприкда машинада ҳаракатланаётган ҳолда йўл ёқасидаги бинони тасвирга олган ва бу тасвирда юқоридаги ҳолат акс этган.

Макаров бу лавҳани пост қилиб ижтимоий тармоққа жойлаштирган. Пост остида фикр билдирганлардан бири бу автомобил қимматбаҳо экани ва унинг эгаси ўз мулкини ўғрилардан ҳимоя қилиш учун шундай йўл тутганини тахмин қилган.