Ўзбекистон | 12:00 / 22.07.2015
2809
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда сув таъминоти тармоқлари қурилишига 37.1 млн доллар ажратилади

2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникацион ва йўл-транспорт инфраструктурасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури реализацияси доирасида яқин беш йил ичида Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти тармоқларини қуриш ва қайта тиклаш ишларига 37.1 млн доллар маблағ йўналтирилади.
Правда Востока” газетаси мухбирининг ёзишича, лойиҳа доирасида 525 км ли сув қувурлари қурилади ва қайта тикланади.
Маблағнинг 23 фоизи ёки 8.6 млн доллар шу йилнинг ўзидаёқ ўзлаштирилади. Бу пуллар ёрдамида 43 лойиҳа реализация қилинади. Ушбу лойиҳаларнинг 27таси доирасида 68.2 км янги қувурлар ётқизилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш