14:57 / 22.07.2015
9178

Шерлок Холмснинг уйи Назарбоевнинг марҳум куёвига тегишли бўлгани айтилди

Ҳуқуқ ҳимоячилари Лондонда, Бейкер стрит-221Б манзилида жойлашган Шерлок Холмс уй-музейи аслида кимга тегишлилигини аниқладилар. The Independent нашрининг Global Witness ташкилотининг текширувига асосланиб ёзишича, Артур Конан Дойль ҳикояларининг бош қаҳрамонига бағишланган ушбу музей Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг марҳум куёви Роҳат Алиевга тегишли бўлган.
Алиев компанияси ва оиласининг адвокатлари бу объектнинг уларга тегишлилигини инкор қилмоқда. Компания Виргиния оролларида рўйхатдан ўтказилган.
2007 йили Қозоғистонда Алиев “Нурбанк”нинг икки вакилини ўғирлашда айбланди, Австрия эса суд қарорининг адолатлилигини шубҳа остига олиб, сиёсий қочқинни Қозоғистонга экстрадиция қилишдан бош тортди. 2015 йилнинг 24 февралида Роҳат Алиев Вена қамоғида ўз жонига қасд қилди.

Top