Ўзбекистон | 15:37 / 22.07.2015
8772
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метрополитени вагонларининг дизайни яна ўзгартирилди

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.Уз” гуруҳида ўзига хос дизайнга эга метро поезди вагонининг сурати жойлаштирилди.
Фотосурат муаллифининг маълум қилишича, бундай составлар Тошкент метрополитенининг Ўзбекистон йўлида пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу ахборот ҳозирча метро маъмурияти томонидан тасдиқланмади.
Июнь ойида Чилонзор йўлига мўлжаллангани айтилган янгиланган состав расми интернетга жойлаштирилган эди.