17:39 / 22.07.2015
3523

Тошкентда 1 кг.дан ошиқроқ марихуана олиб кетаётган йўловчи қўлга олинди

Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида Олмазор туманида яшовчи, 42 ёшли шахс "Бектемир" ЙПХ масканида тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 1 килограмм 3 грамм "марихуана" гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top