Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:51 / 22.07.2015
2782
1 дақиқада ўқилади
Туркиянинг Суруч туманида 2 нафар полициячи ўлдирилди
Туркиянинг шимоли-шарқида номаълум шахслар ҳужуми натижасида 2 нафар полициячи ўлдирилди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берган.
Маълум бўлишича, бу ҳужум Суруч шаҳри яқинидаги Шонлиурф шаҳарчасида рўй берган.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Суруч шаҳрида теракт амалга оширилди ва 32 киши ҳалок бўлди. Шундан сўнг Туркиянинг бир қатор шаҳарларида Туркия ҳукуматини бу қурбонлар учун айблаган кишилар норозилик намойишларини бошлашди.