Жаҳон | 10:08 / 23.07.2015
2311
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда давомли портлашлар оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

23 июль куни Нигериянинг Гомба шаҳрида давомли портлашлар содир этилди ва 29 киши ҳалок бўлиб, камида 60 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Айни вақтда ҳудудда Қизил Хоч жамияти вакиллари жабрланганларга ёрдам кўрсатишмоқда.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш