20:21 / 23.07.2015
3197

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида 162та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларининг 2015 йилнинг I ярим йиллигидаги фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги №ПФ-4483-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди.


Қонунчилик базасини такомиллаштириш

Ўтган ҳисобот даврида Қўмита томонидан 39 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (5 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси, 6 та Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси, 17 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ва 11 та идоравий меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар) ишлаб чиқилди.
Шу билан бир қаторда, келишиш учун вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган 162 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (7 та қонун лойиҳаси, 17 та Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси, 119 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси, 21 та идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар) лойиҳалари кўриб чиқилди.
Давлат активларини хусусийлаштириш
Ҳисобот даврида 274 та давлат активлари (шундан, 154 таси 154,187 млрд сўм ва 19,32 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш ва 5092 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан “нол” харид қийматида) жами 66.94 млрд сўмга сотилиб, қўшимча равишда 165.733 млрд сўм ва 19,32 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш ва 5577 та янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни кўзда тутвчи мажбуриятлари инвесторлар томонидан олинган.
Инвестиция мажбуриятлари бажариши устида олиб борилган мониторинглар 
Давлат активларини олди-сотди шартномалари бўйича инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларни бажарилиши устидан мониторинг давом эттирилди. Натижада, жорий йилнинг 1 июл ҳолатига тузилган 365 та шартнома бўйича умумий қиймати 194,8 млн АҚШ доллари ва 369,5 млрд.сўмлик инвестиция мажбуриятлари бажрилишига (шундан 4 таси хорижий инвесторлар билан тузилган). Ушбу шартномалар бўйича бажарилган инвестиция мажбуриятларининг умумий хажми 162,3 млн.дол. ва 144 млрд.сўмни ташкил этди, 2720 янги иш ўринларини яратилишига эришилди.


Фонд бозорининг ҳолати

Қимматли қоғозлар бозорининг (акция ва корпоратив облигациялар) умумий айланмаси 634,68 млрд.сўмни ташкил қилди, бу кўрсатгич ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 190,3 млрд.сўмга кўп. Шу жумладан акциялар ва корпоратив облигацияларнинг иккиламчи бозоридаги умумий айланма 162,0 млрд.сўмни, шу жумладан ташкиллаштирилган акциялар бозорда – 65,1 млрд. сўмни (555 та битим) ва ташкиллаштирилмаган акциялар бозорда – 96,5 млрд.сўмни (1525 та битим) ташкил қилди. Корпоратив облигацияларнинг иккиламчи бозорида 0,37 млрд.сўмлик битимлар тузилди.


Давлат мулки реэстрини юритиш

2015 йилнинг 1 июл ҳолатига республикада 28413 давлат корхоналари ва муассасалари фаолият кўрсатиб, шундан 27464 тасига (93,4%) Давлат рақобат қўмитаси органларида рўйхатдан ўтган деган гувоҳнома берилган
Давлат мулкини ижарага бериш
Ҳисобот даврида 15,8 мингга яқин давлат мулки объектлари ижарага берилди, қўшимча яратилган иш жойлари сони 41,9 мингтага етди (ўсиш-116,1%). Давлат мулки объектларини ижарага беришдан жами 39,2 млрд.сўм маблағ тушди.
Баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш
Ўтган ҳисобот даврида баҳолаш фаолиятини лицензиялаш бўйича Эксперт комиссияси томонидан 17 та юридик шахсдан тушган материаллар кўриб чиқилди, 12 та лицензия берилди. Жами бўлиб, 2015 йилнинг 1 июл ҳолатига 202 та лицензия берилиб, шундан 178 таси амалда (150 таси бизнесни баҳолаш, 26 таси кўчар мулкни баҳолаш, 2 таси кўчмас мулкни баҳолаш), 24 та лицензиянинг ҳаракати тўхтатилди.
Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича Эксперт комиссияси томонидан 24 та юридик шахснинг материаллари кўриб чиқилди, 19 та лицензия берилди. Жами бўлиб, 2015 йилнинг 1 июл ҳолатига 229 та лицензия берилиб, шундан 209 та лицензия амалда, 20 тасини ҳаракати тўхтатилган.
Табиий монополияларни тартибга солиш
Табиий монополиялар Давлат реэстрига киритилган табиий монополия субъектлари сони ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 24 тага қисқарди ва 10 маҳсулот турлари бўйича 280 тани ташкил этди.


Рақобат муҳитини ривожлантириш

Ўтган ҳисобот даврида жами бўлиб 31 та бозор таҳлил қилиниб, шундан 22 таси товарлар бозорлари, 9 таси хизматлар бозорлари. Ноҳалол рақобат масалалари бўйича 30 та мурожаат кўриб чиқилди, шундан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги учун 13 тасига нисбатан иш қўзғатилди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича 304 та маҳсулот тури бўйича 213 та паспорт лойиҳаларига хулосалар берилди.
Истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш
Ҳисобот даврида Қўмитага истеъмолчилардан жами бўлиб 2514 та ариза ва шикоятлар келиб тушиб, шундан 1634 таси ёзма, 880 таси ишонч телефони орқали тушган.
Тушган ёзма аризаларнинг 90,2% истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди ва 489,7 млн. сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Ишонч телефони орқали тушган мурожаатларнинг 62,3% бўйича тегишли чоралар кўрилди ва 105,1 млн.сўм истеъмолчилар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилинди, 37,7% бўйича Қўмита ваколатлари доирасида тегишли тушунтиришлар берилди.


Реклама фаолиятини тартибга солиш

Ҳисобот даврида реклама бозорида 324 та ўрганишлар ўтказилди, натижада 228 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Хўжалик субъектларига 196 та кўрсатма берилди, 97 та мансабдор шахсга 56,9 млн.сўм маъмурий жарималар қўлланилди.
Ҳудудларни индустриал ривожлантириш минтақавий дастурларини бажарилиши
Кам қувватли корхоналарни молиявий соғломлаштириш худудий дастурларига киритилган лойиҳалар бўйича жами 925,2 млрд.сўм инвестициялар жалб қилинди, шундан 382,5 млрд.сўми тижорат банклари кредитлари, 1 082,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқилди ҳамда 6,9 мингта янги иш жойлари барпо этилди.
Қўмита фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва ташкил этилган тадбирлар
Жами бўлиб оммавий ахборот воситаларида 1996 та чиқишлар ташкил этилиб, шундан 594 телевидениэда, 366 радиода, 598 босма нашрларда, сотувга қўйилган давлат активлари бўйича 438 та эълонлар жойлаштирилди ва 398 та матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва халқаро ташкилотлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўтган ҳисобот даврида Қўмита ва унинг таркибий тузилма ташкилотларининг фаолияти тизимли равишда Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва бошқа интернет ресурсларида ёритиб борилди. Хисобот даврида Қўмита сайти 26,7 та фойдаланувчилар томонидан 124,6 та ташриф бўлган.

Top