12:08 / 23.07.2015
2706

Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи ярмида 130дан ортиқ вагон қурилди

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси таркибидаги “Металл қуйиш ва механика заводи”да жорий йилнинг ярмигача 130дан ортиқ вагон қурилди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури асосида мутахассислар йил бошида буён 270та вагонни таъмирлашган.

"Правда Востока" газетасида ёзилишича, 2015-2019 йиллар учун жорий қилинган лойиҳага кўра, корхонада 44 млрд сўм эвазига 33 турдаги вагонларни ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Заводда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бўлган ёшлар ҳамда тажрибали усталардан иборат жамоа шакллантирилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси малакали ходимлар тайёрлаш, энергия тежовчи технологиялар жорий этиш ва янги ускуналар сотиб олиш бўйича ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган режаларни амалга оширмоқда.

Top