22:33 / 23.07.2015
5342

Песков: Путин Берлусконига вазир бўлишни таклиф қилмаган

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконига вазир лавозимини таклиф этгани ҳақидаги хабарни инкор этди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Маълумки, Путин ва Берлускони ўртасида анчадан бери дўстона муносабатлар ўрнатилган. Улар бир-бирлари билан суҳбатлашиб турадилар, улар ҳақиқатда жуда қадрдонлар. Ва бу ерда гап Берлусконини маънавий қўллаб-қувватлаш ҳақида кетмоқда ва буни қандайдир расмий лавозимга расмий таклиф сифатида эмас, балки бир кўнгил кўтаришдек қабул қилиниши керак”, деб изоҳ берди Песков.

Аввалроқ Италия ОАВларида Путин Берлусконига Россияда вазир лавозимларидан бирини таклиф қилгани ҳақидаги маълумот пайдо бўлган эди.

Top