07:06 / 23.07.2015
2736

Қирғизистон ТИВ: АҚШнинг ҳаракатлари тенгҳуқуқли ҳамкорликни шубҳа остига қўймоқда

АҚШ Давлат департаментининг қирғизистонлик Азимжон Асқаровга “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мукофотини бериш ҳақидаги қарори Бишкекда америкалик ҳамкорлар ҳаракатларининг ўзаро ҳурмат асосида қурилганига шубҳа уйғотди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда маълум қилинмоқда.

“Қирғизистоннинг барча суд инстанциялари томонидан 2010 йилдаги фожиали воқеаларда миллатлараро адоватни ёқиш, оммавий бетартибликлар ташкил этиш, ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимини ўлдиришда иштирок этиш учун судланган Асқаровнинг мукофотланиши Қирғизистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг мантиққа асослангани ва тенг ҳуқуқлилигини шубҳа остига қўйди”, деб айтилмоқда АҚШ билан ҳамкорликнинг бекор қилиниши ҳақида Қирғизистон томонидан қабул қилинган қарор бўйича берилган изоҳда.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Асқаровнинг мукофотланишини “халқнинг бирлиги ва мамлакатда тинч-тотувликни мустаҳкамлаш жараёнига раҳна солишга қаратилган омил” сифатида баҳолади. “Икки томонлама муносабатларга жиддий зиён Қирғизистон томонидан солинмади”, дейилмоқда изоҳда. Шу билан бирга, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан келгусидаги ҳамкорлик “ўзаро ҳурмат ва мантиқийлик асосида” ривожланишига умид билдириб қолди.

Top