Ўзбекистон | 07:18 / 23.07.2015
2534
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон текстиль корхонаси яратишга 48 млн доллар ажратилади

Қорақалпоғистонда бешта эски пахта тозалаш заводи негизида янги енгил саноат корхонасининг ташкил этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Лойиҳанинг қиймати 48 млн долларни ташкил қилади. Айтилишича, унинг ижроси натижасида республикада пахта толасини қайта ишлаш қуввати 50-60 баробарга ошади.

Янги корхонада қарийб 5 минг иш ўрни яратилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш