17:20 / 24.07.2015
2076

Арсен Венгер: Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйласам, таҳликага тушаман

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Sky Sports нашрига берган интервьюсида футболга бўлган муносабати ҳақида гапириб ўтди.

"Фаолиятимни тугатиш? Ҳа, бу ҳақида ўйлайман, аммо беш сониядан ортиқ эмас. Чунки дарҳол таҳликага тушиб қоламан.

Масалан "Олд Траффорд"даги ўйиндан сўнг Фергюсон билан гаплашиб қолдим ва ундан "Наҳотки зерикмаётган бўлсанг?" - деб сўрадим. У "йўқ", деб жавоб берди. Унинг ҳаётида футбол жуда кўп ўрин тутади. У ҳар бир ўйинга боради. Шунингдек унинг пойгачи отлари ҳам бор. Менда эса футболдан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Мен каби ишга берилган одам бошқа бўлмаса керак. Ўз ишинг билан қай даражада шуғулланишинг эмас, балки уни қай даражада яхши кўришинг муҳимдир", - дейди Венгер.

Top