19:27 / 24.07.2015
7346

Дубайда 1.100 кг оғирликдаги торт тайёрланди

Дубайлик қандолатпаз Гелли Калута 1.100 кг оғирликдаги тортни тайёрлади. Ширинлик 8 қават бўлиб, усти зарҳал юлдузлар ва Муқаддас Қуръондан олинган оятлар билан безатилган. Кондитер мазкур улкан тортни тайёрлаш учун 3 кун вақт сарфлади. Бундан ташқари у рўза тутгани учун ширинликни тайёрлаш чоғида унинг бир бўлагини ҳам татиб кўролмаган, деб ёзади IslamReview. Маълумотларга кўра, тортга 1 000 килограмм олий сифатдаги шоколад, 50 грамм торт шарбати ва 6 та идишда истеъмолга яроқли тилларанг бўёқ ишлатилган.
Гигант торт Рамазон ҳайити кунида «La Farine» ресторанида намойишга қўйилди ва ундан турли шаклдаги ширинликлар тайёрланиб, тарқатилди.

Манба: Muxlis.uz

Top