07:52 / 24.07.2015
2088

"Краснодар" Европа Лигаси 3-саралаш босқичида "Слован"га қарши ўйнайди

23 июль куни Европа Лигаси турнири саралаши доирасидаги учинчи босқич жуфтликлари номи маълум бўлди.

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов асосий таркиб футболчиси саналадиган "Краснодар" жамоаси бу босқичда Словениянинг "Слован" жамоасига қарши 2та ўйин ўтказади. Братислава жамоаси иккинчи босқичда ирландларнинг "Юниверсити Колледж Дублин" жамоасини икки учрашувда 1:0 ва 5:1 ҳисобларида мағлуб этган ҳолда кейинги босқичга ўтган.

"Краснодар" бу жамоага қарши биринчи ўйинни 30 июль куни ўз уйида ўтказади. Сафар учрашуви эса 6 август кунига белгиланган. Кейинги босқич учун қуръа ташлаш маросими 7 август куни бўлиб ўтади.

Top