07:25 / 24.07.2015
3838

Қирғизистон АҚШ билан тузилган инсонпарварлик кўмаги ҳақидаги келишувни бекор қилди

Қирғизистон бош вазири Темур Сариев 1993 йилда АҚШнинг халқаро ривожланиш USAID агентлиги билан ҳамкорлик ҳақида тузилган келишувни бекор қилишга фармон берди, деб Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу ҳужжатга кўра АҚШнинг Қирғизистонга инсонпарварлик ва иқтисодий кўмаги кўрсатилиши тартибга солинган эди.

Ҳамкорликнинг бекор қилинишига АҚШ Давлат департаменти томонидан журналист Азимжон Асқаровга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўшган ҳиссаси учун мукофотнинг берилиши сабаб бўлган.

Аввалроқ Қирғизистонда қамоқ жазосини ўтаётган журналист қон тўкилишларга олиб келган миллатлараро адоватга гиж-гижлаш айблови бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Асқаровга мукофотнинг берилишини қоралаб, Вашингтон билан келишувнинг бекор қилиниши билан таҳдид қилган эди.

Ўз навбатида АҚШ ҳукумати Бишкекнинг бу қароридан ҳафсаласи пир бўлганини, бироқ келгусида ҳам қирғиз халқига ёрдам беришда давом этишига умид билдирган.

Top