10:44 / 24.07.2015
5305

Туркия ҳарбий самолётлари илк марта ИШИД базаларига зарба берди

Туркия Ҳарбий-Ҳаво кучларига тегишли қирувчи самолётлар "ИШИД" жангарилари жойлашган ҳудудларга ҳаводан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, Сурия ҳудудида турк самолётлари жангариларнинг 4та нуқтасига зарба берган.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Суруч шаҳрида "ИШИД" аъзоси бўлган жангари ўзини портлатиши натижасида ўнлаб бегуноҳ кишилар ҳалок бўлганди.

Top