22:22 / 25.07.2015
3378

ЖЧ-2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш: Африка

Санкт-Петербургда ЖЧ-2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Саралаш босқичида шартнома шартларини бажармаганлиги учун мусобақадан четлатилган Зимбабведан ташқари КАФга аъзо 53 жамоа иштирок этиши ҳуқуқига эга.

Саралаш ўйинларининг асосий босқичида 5та гуруҳга бўлиган 20та жамоа қатнашади. Гуруҳда ғолибликни қўлга киритган терма жамоалар ЖЧ-2018’нинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади. Бунга қадар икки раунддан иборат “уй-меҳмон” системасидаги ўйинлар ўтказилади.

Жанубий Судан/Мавритания — Тунис
Гамбия/Намибия — Гвинея
Чад/Сьерра-Леоне — Миср
Сан-Томе ва Принсипи/Эфиопия — Конго
Жибути/Свазиленд — Нигерия
Эритрея/Ботсвана — Мали
Сомали/Нигер — Камерун
Коморс ороллари/Лесото — Гана
Либерия/Гвинея-Бисау — Кот-д'Ивуар


Маврикий/Кения — Кабо-Верде
Танзания/Малави — Жазоир
Сейшель ороллари/Бурунди — Конго ДР
Маркази Африка Республикаси/Мадагаскар — Сенегал
Судан — Замбия
Ливия — Руанда
Марокко — Экваториаль Гвинея
Мозамбик — Габон
Бенин — Буркина-Фасо
Того — Уганда
Ангола — ЮАР

Маълумот учун, 2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Нижний Новгород, Саранск, Волгоград, Самара, Калининград, Екатеринбург, Сочи ҳамда Ростов-на-Донуда бўлиб ўтади. 

Top