22:09 / 25.07.2015
3306

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи уринишда олимпиячиларни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари ўртасида кечган иккинчи ўртоқлик ўйини якунига етди. Унда Самвел Бабаян жамоаси рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Боз устига учрашув шиддати ҳам у қадар юқори бўлгани йўқ. Эътиборли томони, бу сафар ҳам Самвел Бабаян асосий таркибда 8 нафар "Пахтакор" аъзосини майдонга туширди. Бироқ бу қарор худди биринчи бўлимдагидек кутилган натижа келтиргани йўқ.

Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Майдонга Илҳом Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдуҳолиқов тушгач, ўйинда жонланиш кузатилгандек бўлди. Ҳисоб 66 дақиқада Одил Ҳамробеков томонидан очилди. Орадан бироз вақт ўтиб, 71 дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди.

Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон ОТЖ 2:0
Голлар: О. Ҳамробеков (66), Т. Абдуҳолиқов (71)
Ўзбекистон МТЖ: Александр Лобанов, Егор Кримец, Шерзод Каримов, Даврон Хошимов, Фаррух Сайфиев, Акбар Исматуллаев, Илҳом Шомуродов, Станислав Андреев, Жавоҳир Соҳибов, Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.
Ўзбекистон ОТЖ: Абдукарим Мухаммедов,Сирожиддин Рахматуллаев, Достон Турсунов, Мухсин Убайдуллаев, Акром Комилов, Музаффар Музаффаров, Сардор Собирхўжаев, Аббос Махсталиев, Дониёр Исмоилов, Сергей Рекун, Мурод Бобожонов.

Манба: uff.uz

Top