Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 13:40 / 25.07.2015
3130
1 дақиқада ўқилади
Олма-Отада енгил автомобиль ва юк машинасининг тўқнашиши натижасида 9 нафар одам ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида енгил автомобиль ҳамда юк машинасининг тўқнашиб кетиши натижасида 9 нафар одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Дастлабки маълумотларга кўра, 9 нафар йўловчини олиб кетаётган Mitsubishi Lancer автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб, FAW юк машинаси билан тўқнашиб кетади.
Ҳайдовчи ва 8 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Mitsubishi Lancer’нинг бир нафар йўловчиси ҳамда юк машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси турли хилдаги жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган.