16:44 / 25.07.2015
2285

Рафаэль Бенитес: "Кейлор Навас "Реал"нинг асосий дарвозабони бўлиш учун керакли сифатларга эга"

“Реал Мадрид” бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоадаги дарвозабонлардан қониқиши маълум қилди.

“Ўйлашимча, Навасда “Реал”нинг асосий дарвозабони бўлиш учун ҳамма сифатларга эга. Биз унга ўзини кўрсатиш учун имкон беришга қарор қилдик ва у бундан самарали фойдаланди.

Ҳар бир ўйинда менга фақатгина битта дарвозабон керак бўлади. Ҳозирда у менда бор ва мени ҳаммаси қониқтиради”, – деди Бенитес.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” анча вақтдан буён “Манчестер Юнайтед” билан клуб дарвозабони Давид де Хеа борасида келишувга эриша олмаяпти. 

Top