Жаҳон | 13:16 / 25.07.2015
3085
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумати Ироқдаги курд жангарилари базаларига авиазарба берилганини тасдиқлади

Туркия ҳукумати томонидан Ҳарбий-Ҳаво кучлари самолётлари томонидан Ироқдаги курдларнинг базалари бомбардимон қилингани ҳақидаги хабарлар тасдиқланди.

Рейтер нашрида хабар берилишича, айни вақтда турк ҳарбий самолётлари Суриядаги "ИШИД" жангариларининг базаларига ҳам ҳаводан ҳужум қилмоқда.