Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:46 / 26.07.2015
10001
1 дақиқада ўқилади
“Ҳизбуллоҳ” етакчиси АҚШни “буюк шайтон” деб атади
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” қуролланган гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўзининг Эрон ва “олтилик” ўртасидаги ядровий келишувга бағишланган нутқида АҚШни “буюк шайтон” деб атади, деб хабар бермоқда “Аль-Арабия” телеканали.
Насруллоҳнинг айтишича, Эрон Ғарб билан эришилган келишувларга қарамасдан, ташкилотни қўллаб-қувватлашни тўхтатмаслигига ишонишини айтди.
“Оятуллоҳ Али Хаменеий иттифоқчиларини сотмаслигини айтди. “Ҳизбуллоҳ эса улар орасида алоҳида ўринга эга”, деб айтди Насруллоҳ ва АҚШни “буюк шайтон бўлганини ва бўлиб қолишини” таъкидлаб ўтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш