Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:31 / 26.07.2015
3019
1 дақиқада ўқилади
Гвардиола кейинги мавсумдан "Манчестер Сити"ни бошқаришга розилик берди
"Бавария" жамоасининг испаниялик бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги ёзда Германияни тарк этади.
beIN SPORTS нашри маълумотига кўра, у "Манчестер Сити" раҳбарияти билан шу жамоада ишлаш бўйича оғзаки келишувга эришган.
44 ёшли ушбу мутахассиснинг "Бавария" билан шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилган ва у бу шартномани узайтирмасликка қарор қилган.
Маълумот учун, Гвардиола "Бавария" бош мураббийлигига 2013 йилнинг ёзида келганди ва ўтган муддат давомида икки марта мамлакат чемпионлигига эришди.