Жаҳон | 09:22 / 26.07.2015
2825
1 дақиқада ўқилади

Камерунда 14 киши теракт қурбонига айланди

25 июль куни Камеруннинг Маруа шаҳрида амалга оширилган портлаш туфайли камида 14 киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий полиция ходимларининг маълум қилишларича, шаҳарнинг аҳоли гавжум қисмида танасига бомба ўрнатилган террорчи ўзини портлатган.

Қайд этилишича, Маруа шаҳри "Боко ҳарам" жангарилар фаоллашаётган ҳудудга айланмоқда.

Бироз олдинроқ, Камерунда бу ташкилотнинг 3 нафар вакили ўлдирилгани маълум қилинганди.