17:21 / 27.07.2015
14850

Амир Темур хиёбони севишганлар масканига айлангани танқид остига олинди

"Ҳуррият" газетасида нашр этилган мақолада ўзбек қизларининг никоҳсиз туғиш ҳолатлари ортаётгани қайд этилди.

"Айни вақтда бутун дунё бўйлаб ҳар куни 20 минг нафарга яқин балоғат ёшига етмаган қизлар она бўлишади. Афсуски бу ҳолат ўзбек қизлари орасида ҳам тез-тез учрамоқда", деб ёзилади мақолада.

"Ҳар куни Амир Темур хиёбони бўйлаб ўтаётганимда атрофдаги ўриндиқларнинг барчаси севишган жуфтликлар томонидан банд этилганини кўраман. Уларнинг аксари 12-16 ёшлар оралиғидаги мактаб ўқувчилари бўлишади. Катта авлод бу ҳолатга салбий муносабатда қарайди. Лекин ёшлар қатлами уларни ўз ҳолига қўйиш кераклигини, "Севги ёш танламаслиги"ни айтишмоқда", деб ўз афсусларини қоғозга туширади мақола муаллифи.

Муаллиф жамоатчиликни бундай "тарбиясизлар"га нисбатан қаттиқ туришга чақирган.

Top