07:07 / 27.07.2015
3691

Туркия ўз қўшинларини Сурияга олиб кирмоқчи эмас

Туркия ҳукумати Сурияга қуруқликдаги қўшинларини олиб киришни режалаштирмаган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмад Довудоглуга асосланиб, Рейтер нашри хабар берди.

Унинг маълум қилишича, Туркия АҚШ билан Сурия ҳудудидаги ИШИД жангариларига қарши ҳаводан зарбалар йўллаш жараёнларида ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Шунингдек, Туркияда НАТО аъзоларининг фавқулодда йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Top