08:03 / 28.07.2015
3237

Ҳиндистонда мамлакатнинг собиқ президенти вафоти муносабати билан бир ҳафталик мотам эълон қилинди

Ҳиндистонда мамлакатнинг собиқ президенти Абдул Калом 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда HindustanTimes газетаси.

Нашрнинг қайд этишича, собиқ сиёсатчи Ҳиндистоннинг Мегхалая штати Шиллонг шаҳрида жойлашган Ҳиндистон менежмент институтида маъруза ўқиётган пайтда унда юрак хуружи юз берган.

Калом яқин орадаги шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган.

Шу муносабат билан Ҳиндистонда 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Абдул Калом 2002 йилдан 2007 йилгача мамлакат президенти лавозимини эгаллаган.

Top