10:05 / 28.07.2015
2474

Тошкентда халқаро йўловчи ташиш масалалари муҳокама қилинди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда россиялик ва қозоғистонлик темир йўлчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ушбу давлатлар ўртасида йўловчи ташиш ишини такомиллаштириш ва ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида “Ўзтемирйўлйўловчи” (Ўзбекистон), “Федерал йўловчи компанияси” (Россия) ва “Йўловчи ташиш” (Қозоғистон) компаниялари мутахассислари бу борада фикр алмашишди.

Хусусан, охирги икки йил давомидаги йўловчи ташиш статистикаси кўриб чиқилди. Унга кўра тариф сиёсатини мувофиқлаштириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш сингари масалаларда бир тўхтамга келинди.

Шунингдек, учрашув давомида ушбу масалада ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам кўриб чиқилди. Унга асосан тегишли хулосалар қилинди.

Top