Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:50 / 29.07.2015
2492
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда портлаш туфайли 2 киши ҳалок бўлди
29 июль куни Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрида навбатдаги портлаш содир бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатди.
Маҳаллий ҳукумат вакили Абдул Воҳид Воҳидийнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан бири ёш бола ҳисобланади. У бу теракт ҳудуддаги террорчи гуруҳлардан бири томонидан содир этилганини маълум қилган.
Шунингдек, бу портлаш шаҳар аҳолисининг 11 нафари жидди жароҳатланишига сабаб бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш